Қаршида бир оилада тўрт эгизак қизалоқ дунёга келди
Қаршида 4 эгизак қизалоқ дунёга келди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи Жасур Мақаев ва Дилфуза Баҳриддинова аввалдан 5 нафар қиз фарзандни тарбиялаб келаётган бўлган. Яқинда бу оилада яна тўрт қизалоқ дунёга келиб, натижада хонадон 9 нафар қизли бўлган.
Эгизаклар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалида кесарча кесиш йўли билан дунёга келган.
Қизалоқлар ҳақидаги маълумотлар қуйидагича:
- Биринчи қизалоқ вазни 1400 гр, бўйи 37 см.
- Иккинчи қизалоқ вазни 1450 гр, бўйи 38 см.
- Учинчи эгизакнинг вазни 1600 гр, бўйи 40 см.
- Тўртинчисининг вазни 1400 гр, бўйи 37 см.
Айни пайтда чақалоқлар филиалда халқаро тиббий протоколлар асосида парваришланмоқда. Шифокорлар уларнинг аҳволи барқарорлигини маълум қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг