Қарши шаҳрида рақамли банк очилди

21:43 29 Октябр 2021 Жамият
773 0

Фото: Халқ сўзи

Қарши шаҳрида инновацион ёндашувга эга рақамли банк – «ТВС-банк» акциядорлик тижорат банки хизматлар марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Банк ўз маҳсулотлари ва хизматларини мижозларга фақат иловаси орқали тақдим этади. Айниқса, банк ўтказмалари, кредитлар бериш, депозитлар ва бошқа хизматлар шу илова орқали амалга оширилиши диққатга сазовор.

– 30 йиллик тарихга эга молия муассасамиз Грузия ва Кавказорти давлатларида энг йирик банклардан ҳисобланади, - дейди «ТВС-банк» бош бошқарма бошлиғи ўринбосари Ҳикоят Дадабоева. – Банкимиз Ўзбекистон бозорига 2020 йилда кириб келган бўлиб, бугунги кунга қадар ТВС УЗ иловасининг 1 миллион мартадан кўпроқ қисми ўзбекистонлик мижозларимиз томонидан юклаб олингани алоҳида эътиборга лойиқ.

Аслида бу банкка мижоз келмайди, ҳаммаси рақамли технологиялар орқали амалга оширилади.

– Бугун Қарши шаҳрида очилган хизматлар маркази ҳам бошқа шундай 20 дан ортиқ марказларимиз сингари ТВС бренди билан юзлашадиган жой бўлиб, бу ерга одамлар ёрдам ва маслаҳатлар олиш учун келишлари мумкин. ТВС – шунчаки онлайн илова бўлиб қолмасдан, инновацион ечимларни тақдим этувчи бренд эканини фойдаланувчилар ҳис этишларини истаймиз,- дея қўшимча қилди Ҳ. Дадабоева.

Рақамли банкнинг хизматлар маркази очилиши муносабати билан йигирмага яқин янги иш ўрни яратилди.

Фахриддин БОЗОРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер