Қарши шаҳрида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

13:11 02 Август 2023 Жамият
419 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.S.” ва “I.-H.” МЧЖ таъсисчиси Ж.Т. шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, Насаф кўчасида кўча чироқларни ўрнатишда расмий ҳужжатларга бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 1,3 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳамда 1,8 млрд сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер