Қарийб 100 млн. сўмлик ноқонуний сотилаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари аниқланди
Солиқ органлари томонидан ўтказилаётган сайёр солиқ текширувлари давомида:
— Чилонзор туманида 94 турдаги 2781 қути умумий қиймати 35,6 млн. сўмлик акциз маркаси мавжуд бўлмаган ҳамда маркировкаланмаган тамаки маҳсулотлари;
— Урганч шаҳрида 5 турдаги 217 дона қиймати 7,2 млн. сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари;
— Акциз маркаси мавжуд бўлмаган 430 қути, қиймати 11,2 млн. сўмлик тамаки маҳсулотлари;
— Урганч туманида қалбаки акциз маркали 221 дона 4,6 млн. сўмлик алкоголь маҳсулотлари;
— Қўқон шаҳрида 194 турдаги умумий қиймати 36,7 млн. сўм бўлган акциз маркасиз ва маркировкаланмаган алкоголь маҳсулотлари аниқланди.
Маҳсулотлар масала қонуний ҳал этилгунга қадар вақтинча сақлаш учун махсус дўконга юборилди. Шунингдек ҳолатлар юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг