Қардош мамлакатнинг ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш тизими ўрганилмоқда

17:49 05 Декабрь 2023 Жамият
426 0

Айни кунларда Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ҳамда унинг филиаллари раҳбар-педагоглари Туркия соғлиқни сақлаш ва тиббий таълим тизимини ўрганиш, ўзаро тажриба алмашиш, махсус семинар ва ўқув курсларида иштирок этиш учун ушбу мамлакатда хизмат сафарида бўлиб турибди.

Ташрифнинг биринчи куни делегациямиз вакиллари Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги, USHAŞ ташкилоти ва унинг қошидаги академияда бўлиб, қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди, вазирликнинг шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизими билан яқиндан танишди.

Дастурга кўра, шунингдек ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ушбу мамлакатнинг тажрибасини ўрганиш, Туркия олий таълим муассасалари билан академик алмашинувни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилиш, геронтология, интенсив терапия ва бошқа қатор йўналишлар бўйича ўзаро билим алмашиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер