Қамишдан саноатбоп маҳсулот ишлаб чиқарилади
Иллюстратив фото
Мўйноқ туманидаги “Мўйноқ ЛДСП” масъулияти чекланган жамияти томонидан қамишдан ДСП ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Қиймати 8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳага кўра, маҳаллий хом ашёдан йилига йилига 50 минг кубометр ДСП ишлаб чиқарилади. Бу орқали 200 кишининг доимий ҳамда 500 кишининг мавсумий бандлиги таъминланади.
Умуман, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2019 — 2021 йилларга мўлжалланган инвестициявий дастурига кўра, Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий хом ашёдан ДСП ишлаб чиқариш бўйича қиймати 80 миллион 800 минг АҚШ долларига тенг бўлган 11 та лойиҳа амалга ошириш кўзда тутилган.
Ҳидоят АҲМЕДОВ
(“Халқ сўзи”)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг