"Қамчиқ"да "Нексия" ёниб кетди

21:34 06 Июль 2021 Жамият
1201 0

Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 6 июль куни соат 17:00 да «Тошкент — Ўш» халқаро автомобиль йўлининг 246-километри, яъни «Қамчиқ» довонида «Нексия» русумли автомобиль ёниб кетди. Беш кишидан иборат йўловчилар автомобиль салонидан ўз вақтида чиқиб кетишга муваффақ бўлганлар. Бир неча дақиқа ичида ёнғин содир бўлган жойга ФВВнинг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб келиб, қисқа вақтда ёнғинни бартараф этдилар. Автомобилдаги йўловчилар тан жароҳати олмаган. Қутқарувчилар уларга барча зарур ёрдамларни кўрсатдилар. Аниқланишича, ёнғин автомобилнинг двигатель қисмидаги электр симларнинг қисқа туташуви натижасида содир бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер