«Қамчиқ» довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди
Видеодан кадр
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари «Қамчиқ» довонида хандаққа тушиб кетган юк автомобилини олиб чиқди, деб хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, кеча, 15 апрель куни А-373 автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган DAF русумли юк автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетган.
Шундан сўнг, ҳодиса тўғрисида «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган. Айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техника ёрдамида юк автомобилини хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг