Қамчиқ довонида қор кўчкиси юз берди
Иллюстратив фото
Қамчиқ довонида қор кўчкиси юз берди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет» агентлиги.
Қамчиқ қор кўчки станцияси маълумотига кўра, кеча, 18 февраль куни (соат 11:00-17:00 оралиғида) Қамчиқ довони ҳудудида ғарбий экспозициядаги эски қор қопламидан ҳажми 154 м3 бўлган (тахминан Тошкент метросидаги битта вагоннинг ички ҳажмига тенг) қор кўчкиси тушган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч қандай талафот қайд этилмаган ва ҳеч ким жабрланмаган.
Воқеа содир бўлган вақтда қояларда туман бўлгани сабабли, ўрганиш ишлари бугун, 19 февраль куни олиб борилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг