«Қамчиқ» довонида «Damas» хандаққа тушиб кетди

22:45 03 Апрель 2026 Жамият
521 0

Видеодан кадр

«Қамчиқ» довонида «Damas» русумли автомобиль хандаққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 3 апрель куни А-373 автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида « Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган «Damas» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетганлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

Айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер