«Қамчиқ довони»да 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

14:57 27 Июль 2024 Жамият
489 0

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Бугун, 27 июль куни соат 05:00 ларда «Қамчиқ довони» ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 247-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Манбага кўра, ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган А.К. CAMC русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги сабабли ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Isuzu» ҳамда «Howo» русумли юк автомобиллари билан тўқнашган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб «Mercedes-Benz Sprinter» русумли автомобилига бориб урилган.

Мазкур ЙТҲ ортидан CAMC русумли юк автомобилида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида CAMC русумли юк автомобили ҳайдовчиси ва йўловчиси, 1995 йилда туғилган Б.Т. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер