«Қамчиқ» довони вақтинчалик ёпилди
Кучли қор ёғиши сабабли «Қамчиқ» довони номаълум муддатга ёпилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, кучли қор ёғиши ва Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, кўчки хавфи юзага келганини инобатга олиб, 10 декабрь куни соат 02:30 дан бошлаб «Қамчиқ» довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.
Довон йўли очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг