Қалин туман туфайли Тошкент халқаро аэропорти айрим рейсларни муқобил аэродромга йўналтирди
Фото: «Uzbekistan Airports»
Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилди.
«Uzbekistan Airports»га кўра, қуйидаги рейслар Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилган:
- «Silk Avia» авиакомпаниясининг Фарғона – Тошкент йўналиши бўйича US402;
- «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Бишкек – Тошкент йўналиши бўйича HY778;
- «UTair» авиакомпаниясининг Сургут – Тошкент йўналиши бўйича UTA-709;
- «Centrum Air» авиакомпаниясининг Дубай – Тошкент йўналиши бўйича MFX-352;
- «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Грозний – Тошкент йўналиши бўйича HY9702 рейси Бухородаги муқобил аэродромга йўналтирилган.
«Парвозлар маълумотлари янгиланмоқда», дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг