Қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритилишининг олди олинди

16:13 04 Январь 2024 Жамият
556 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Қ.Р. ва А.Н. қалбаки 10 000 АҚШ долларини фуқаро Х.Р.га 5 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, унга жами 83 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки банкнотларни бериб қолган қисмини тез кунда етказишларини айтиб 5 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер