Қайси смартфон қўлингизда портлаб кетиши мумкин? 

12:48 16 Октябр 2020 Дунё
899 0

Батареясида муаммоси бор ҳар қандай смартфон қўлда портлаб кетиши мумкин. Узоқ вақт қувват олдириш, сувга тегиб кетиш ёки кучли зарба портлашни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда «Интеллектуал захира» компанияси директори Павел Мясоедов «Прайм» агентлигига сўзлаб берди.

Унинг айтишича, кўпинча Samsung смартфонларининг портлаб кетиши кузатилган. Айнан мана шундай ваҳим ортидан компания Galaxy Note 7 русумидаги барча телефонларини савдодан қайтариб олишга мажбур бўлганди. 

"Шунингдек, фойдаланувчининг қўлида Apple маҳсулотлари портлаб кетиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳам маълум. Бундай ҳоллар нафақат айфонлар, балки айпадларга ҳам тааллуқлидир", — деб таъкидлайди эксперт. Бу каби нохуш ҳолатлардан сақланиш учун бир нечта қоидаларга амал қилиш керак. 

Биринчидан, қурилмани қиздириб юбормаслик, уни куч билан букмаслик керак. Акс ҳолда, бу батареяга зарар етказиб, турли кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин. 

Узоқ вақт давомида зарядлаш ва тўғри келмайдиган зарядловчидан фойдаланиш ҳам портлашга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, смартфоннинг сувга тегиб кетиши ва қаттиқ юзага тушишига йўл қўйманг. Бу ҳам батареяга зарар етказиши мумкин. 

«Батарея мана шундай ҳолатга соладиган энг биринчи белги унинг шишишидир. Уни зудлик билан алмаштириш керак»,  — деб хулоса қилади Мясоедов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер