Қайси олий таълим муассасаси энг кўп хорижлик профессор-ўқитувчиларга эга?
Бугунги кунда кўплаб олий таълим муассасаларида хорижлик профессор-ўқитувчилар фаолият юритмоқда. Хўш, қайси олий таълим муассасалари энг кўп хорижлик профессор-ўқитувчиларга эга?
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида ўтказилган матбуот анжуманида бунга аниқлик киритилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, Ўзбекистонга хорижий профессор-ўқитувчилар ва талабалар келиб фаолият олиб бораётган давлатлар сони икки баробарга ошиб, бугунги кунда 62 тани ташкил этмоқда.
Энг кўп хорижлик профессор-ўқитувчилар Туркия, Беларусь, Жанубий Корея, Россия давлатларидан ташриф буюришган. Энг кўп талабалар Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Покистон, Афғонистондан келишган.
Шунингдек, энг кўп хорижий профессор-ўқитувчилар Ўзбекистон миллий университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетларида фаолият олиб борган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг