Қайси ҳудудларда кичик тадбиркорлик субъектлари кўпроқ фаолият юритади?

10:11 17 Апрель 2023 Иқтисодиёт
785 0

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари 420 759 та (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) бўлиб, шундан кичик тадбиркорлик субъектлари сони 417 215 тани ташкил этган.

Фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сонининг юқори кўрсаткичларига эга ҳудудлар:

— Тошкент шаҳрида – 82 237 та

— Тошкент вилоятида – 38 665 та

— Самарқанд вилоятида – 37 862 та

— Фарғона вилоятида – 36 143 та

— Қашқадарё вилоятида – 32 688 та

— Андижон вилоятида – 27 230 та

Иқтисодий фаолият турлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари сони:

— савдо соҳасида – 151 761 та

— саноат соҳасида – 74 713 та

— қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 41 426 та

— қурилиш соҳасида – 34 772 та

— яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 27 785 та.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер