Қайси ҳудудда хусусий корхоналарнинг сони кўп?

11:51 03 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
816 0

Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига жами тадбиркорлик субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 394 234та бўлиб, шундан хусусий корхоналар сони 88 855 тани (22,5 фоиз) ташкил қилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хусусий корхоналар сонининг юқори кўрсаткичлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

• Тошкент шаҳрида – 12 779та;

• Фарғона вилоятида – 10 523та;

• Қашқадарё вилоятида – 9 015та;

• Наманган вилоятида – 7 173та;

• Сурхондарё вилоятида – 6 991та.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида корхоналар қуйидагича тақсимланди:

• савдода – 33 457та;

• саноатда – 16 007та;

• қурилишда – 7 818та;

• яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 7 725та;

• қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 6 618та.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер