Қайси ҳудудда энг кўп оилавий корхоналар ташкил этилган?

10:37 12 Ноябрь 2020 Иқтисодиёт
771 0

2020 йилнинг 10 ойида ҳудудлар бўйича энг кўп Сурхондарё вилоятида 3664 та янги оилавий корхона ташкил этилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига, республика бўйича янги ташкил этилган оилавий корхоналарнинг сони 15 430 тани ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 967 тага кўпайган. Ўсиш суръати 47,5 фоизга ошган.

Энг кўп янги ташкил этилган оилавий корхоналар бўйича ҳудудлар:

Сурхондарё вилояти – 3664 та

Самарқанд вилояти – 2287 та

Андижон вилояти – 1336 та

Фарғона вилояти – 1221 та

Хоразм вилояти – 1198 та

Янги ташкил этилган оилавий корхоналарнинг соҳалар бўйича сони:

Саноат – 4997 та

Савдо – 4715 та

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 3172 та

Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 1540 та

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар – 108 та.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер