Қайси дори коронавирусга қарши самара бераётгани айтилди

14:45 06 Апрель 2020 Жамият
3586 0

архив фото

Коронавирусни даволашда безгакка қарши препарат синаб кўрилгани ва самараси ижобий натижа бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқаляпти. Бу қанчалик рост? Ушбу саволга Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб берди.

“Ҳа, бу рост ва тўғри маълумот. Коронавирусни даволашда безгакка қарши ишлатиладиган дорилардан фойдаланиш самара бермоқда. Ўзбекистон ҳудудида ҳам айнан мана шу даволаш тартиби қўлланилмоқда.

Мамлакатимизда беморларни даволаш жараёнида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига, баённомаларига, бу борада орттирилган халқаро тажрибага, республикада қўлланилиб, ижобий натижалар берган даволаш усулларига, ҳар бир соҳанинг тажрибали мутахассислари фикрига таяниб иш тутилади. Шу пайтга қадар 30 нафар беморнинг соғайиб шифохонадан чиқиб кетганлиги эса, самарани кўрсатиб турибди”, дейди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозиргача 390 кишида коронавирус аниқланган. Улардан 30 нафари бутунлай соғайиб кетган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер