Қаҳҳор бахши Раҳимов номидаги маҳорат мактаби очилди
Деҳқонобод туманидаги 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон халқ бахшиси Қаҳҳор бахши Раҳимов номидаги маҳорат мактаби ўз фаолиятини бошлади.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда таъкидланганидек, Қаҳҳор бахши Раҳимов кўп йиллик ижоди давомида халқ бахшичилик анъаналарини янги босқичга олиб чиққан атоқли санъаткор ҳисобланади. Унинг раҳбарлигида очилган бу мактаб бутун мамлакат ёш ижодкорлари учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

Маҳорат мактабида ёшларга нафақат доира, дутор, тор каби чолғу асбобларида ижро санъати, балки достон айтиш, саҳнавий маданият, сўз оҳанги ва образ яратиш каби мураккаб жиҳатлар ҳам мукаммал ўргатилади. Дарслар тажрибали устозлар, жумладан, Қаҳҳор бахши Раҳимовнинг бевосита раҳбарлигида олиб борилади.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ,
«Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг