Қадрлашни аёлдан бошласак, қадримиз баланд бўлади
Бугун ҳаётимдаги энг унутилмас воқеа юз берди – давлатимиз раҳбари жамоамизда бўлиб, фаолиятимиз билан танишди. Нафақат, маҳсулотларимизни кўрди, ишчиларга яратилган шароитларни ўрганди, биз билан суҳбатда бўлди.
Тўғриси, даврамизда давлат раҳбарини кўрганимда, ҳаяжонланганим рост. Бироқ, Президентимиз билан суҳбат тез қўр олди. Айниқса, кейинги пайтларда ҳаётимизда қандай ўзгаришлар бўлаётгани ҳақида сўраганида тўлқинланиб кетдим. Негаки, жамоамиздаги хотин-қизлар орасида бир пайтлар хорижда меҳнат қилганлар бор. Улар ўз вақтида туманимизда иш ўрни бўлмаганлиги боис республикамиздан ташқарида меҳнат қилишга мажбур бўлганлар. Бугунги кунга келиб айнан бизнинг жамоамизда ишчилар сони 3 минг 500 нафарни ташкил этиши жуда катта ўзгариш ифодасидир.
Давлатимиз раҳбари айтганидек, қадрлашни аёлдан бошласак, қадримиз баланд бўлади. Мен бу гапнинг маъносини ўз ҳаётим мисолида кўриб, шукрона келтирмоқдаман. Негаки, рўзғорим бут, оиламда хотиржамлик, иш жойимда барча шароитлар яратилган, эътибор ва эъзоздан руҳланиб, бугун кечагидан ортиқ меҳнат қилишга ҳаракат қилмоқдаман.
Исмигул ЙЎЛДОШEВА,
“Асака текстиль” кластер тўқимачилик корхонаси тикувчиси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг