Қабрдаги хазина

10:22 25 Октябр 2019 Жамият
2140 0

Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда Маданий мерос департаменти Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Қўрғонтепа туманининг Султонобод қишлоғида жойлашган “Султонобод” қабристонига илмий археологик экспедиция уюштирилди.

-Натижада бир қанча қабрдан нафис ишланган кўза ва коса каби сополдан ясалган буюмлар топилди,-дейди Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи раҳбари Ихтиёржон Расулов. -Тарих фанлари доктори, археолог Боқижон Матбобоев ҳамда тарих фанлари номзоди, археолог Бахтиёр Абдуллаевларнинг таъкидлашича, ашёларнинг айримлари Шўрабашот маданияти (мил. авв. IV-I асрлар)га тааллуқлидир.

Қўлга киритилган ашёлар вилоят музейига олиб келинди. 40 дан ортиқ ноёб буюмлар орқали уларнинг қайси даврга мансублилиги ўрганилмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ,
(“Халқ сўзи”)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер