Путинни ҳимоялаш учун уруш ветеранлари карантинга жўнатилди

22:16 18 Июнь 2020 Дунё
981 0

Фото: rbc.ru

Ҳарбий парад чоғида Россия президенти Владимир Путиннинг ёнида бўладиган Иккинчи жаҳон урушининг саксонга яқин ветеранлари карантинга жўнатилган. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, айни пайтда ветеранлар санаторийда қолмоқда. Бундай чора Россия президентини коронавирусдан ҳимоялаш мақсадида қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Москвадаги ҳарбий парад 24 июнь куни бўлиб ўтади. Парад анъанавий равишда 9 май куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ коронавирус эпидемияси туфайли кечиктиришга тўғри келди.

Айни дамда Россияда коронавирусга чалинганлар сони 550 мингдан, ушбу инфекциядан вафот этганлар сони 7 минг нафардан ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер