Путин урушни тўхтатмоқчи эмас — Зеленский
Украина президенти Владимир Зеленский Москва музокараларга эмас, балки урушни давом эттиришга тайёрланаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Pravda» нашри.
«Россия ўз ҳарбийлари сонини 100 минг нафарга оширяпти, янги ҳарбий бўлинмалар тузяпти ва қурол ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширмоқда. Бу Москванинг Украина билан музокарага киришишини эмас, аксинча, урушни давом эттиришни хоҳлаётганидан далолат беради», — дейди Зеленский.
Бундан ташқари, Украина етакчиси Россиянинг ушбу ҳаракатидан сўнг барча Европа давлатлари ўз мудофаасини кучайтириши кераклигини қатъий таъкидлаган.
Аввалроқ, Владимир Зеленский Москва билан музокаралар икки мамлакат ўртасидаги можароларни тўхташига сабаб бўлса, Путин билан музокаралар столига ўтиришга розилигини маълум қилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг