Путин Ғалаба парадини кечиктиришга қарор қилди
Архив сурат
Владимир Путин 9 май куни бўлиб ўтиши керак бўлган Ғалаба парадини кейинга қолдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“9 майдаги Ғалаба паради коронавирус пандемияси туфайли ўтказилмайди”, деди Владимир Путин Хавфсизлик Кенгаши аъзолари билан учрашувда.
Президент касалликнинг тарқалиши билан боғлиқ хавф-хатарлар уни байрамга тайёрлик кўришга имкон бермаслигини таъкидлаган.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, барча байрамлар, шу жумладан Ғалаба куни паради ва ўлмас полкнинг намойиши ҳам кечиктирилади.
Россия раҳбари 9 майни барча оила даврасида нишонланишига ишонч билдирган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг