Прописка сўзи муомаладан бутунлай чиқариб ташланади

14:55 17 Февраль 2020 Жамият
965 0

Ўзбекистонда прописка сўзи амалдан чиқарилиб, ўрнига “қайд этиш“ сўз бирикмаси ишлатилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазири ўринбосари Икрамов Азиз Халқаро пресс-клуб йиғилишида маълум қилди.

“Прописка — эскидан қолиб кетган тизим. 2011 йилдан ҳозирга қадар Тошкент вилоятида 76 мингдан зиёд фуқаро, Тошкент шаҳрида эса 200 минг фуқаро доимий пропискага ўтган. Эндиликда прописка сўзи амалдан чиқарилиб, ўрнига “қайд этиш“ сўз бирикмаси ишлатилади”, дея гапириб ўтди Икрамов.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча ҳудуди фуқаролари Тошкент шаҳридан уй сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлишини таъминлаш давлат дастурига киритилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер