Прописка бўйича қандай ўзгаришлар рўй беради?

10:35 22 Апрель 2020 Жамият
2190 0

Ҳуқуқшунос ва ишчи гуруҳ аъзоси Нуриддин Муродов ўзининг телеграм каналида давлатимиз раҳбари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган фармони мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди.
Эксперт бу борада қандай ўзгаришлар бўлишини қуйидагича изоҳлаб ўтди:

— Тошкентдан уй сотиб олиш учун прописка талаб қилинмайди;

— Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Тошкент шаҳридан уй сотиб олинганда олганда ундириладиган оширилган қийматдаги давлат божи (мулкнинг 5 фоизи) бекор қилинади;

— Эндиликда прописка ҳуқуқига эга ташкилот ва идораларнинг тавсияси билан пропискага эга бўлган ходимлар ўша идора ва ташкилотдаги лавозимидан кетган тақдирда ҳам “прописка”си бекор бўлмайди;

— Прописка олиш учун эр (хотин) никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшашига доир талаб бекор бўлади (қонун лойиҳаси киритилмоқда);

— Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатда турган фуқаролар маълум муддат бошқа ҳудудда яшаб, Тошкент шаҳри ва қайтиб келганда шартларсиз қайта доимий рўйхатга олинади (қонун лойиҳаси киритилмоқда);

— Оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар уларнинг тутинган ота-онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга туриш ҳуқуқини эга бўлади (қонун лойиҳаси киритилмоқда);

— 2020 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб эса, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда ҳам “Ягона дарча” тамойили асосида ДХА бўлимлари томонидан пропискага қўйиш тизими жорий этилади;

— Рўйхатга олиш фуқаронинг хоҳишига кўра ички ишлар органлари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бир кун ичида амалга оширилади.

— Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 10 кундан 15 кунга узайтирилди;

— Доимий рўйхатни расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига штамп босиш амалиётидан воз кечилади;

— Ҳарбий хизматга мажбурларнинг доимий рўйхатга олишни расмийлаштириш, рўйхатдан чиқиш идоралараро электрон дастур орқали амалга оширилади;

— Янги туғилган чақалоқлар ФҲДЁ органининг ўзида туғилиш ҳақидаги гувоҳнома бериш жараёнида отаси ёки онасининг яшаш манзили бўйича доимий прописка эга бўлади;

— Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган давлат идораларида 5 йил узлуксиз ишлаган ходим ва мутахассислар доимий рўйхатга олинади;

— Уй-жой сотиб олмаган фуқаролар нотариал идораларга мурожаат қилганда улардан прописка талаб қилинмайди;

— Фармондаги вазифалар ижроси борасидаги қонун лойиҳаси яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади;

— Қонун лойиҳаси билан киритилиши кўзланган асосий ўзгаришлар “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига дахлдордир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер