Прокурорлар секторларида иш қандай кетмоқда?
Сурхондарё вилояти прокурорлари секторларида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишда Президентимизнинг тегишли қарорлари асосида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Сурхондарё вилояти туман ва шаҳар прокурорлари секторлари 202 та фуқаролар йиғини ҳудудидаги 118 734 та хонадонда яшовчи 700 030 нафар фуқаронинг турмуш тарзини, оилавий аҳволини, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар самарали ташкил этиляпти.
Ўтган йилда ушбу аҳоли хонадонларига уйма-уй юриш давомида аниқланган 8 253 та муаммо бартараф этилган. Хусусан, “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида прокурорлар секторлари ҳудудида истиқомат қилувчи 746 та кам таъминланган оилаларга 5 млрд. 703 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилиишга амалий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг моддий аҳволи яхшиланишига эришилган.
Прокурорлар секторларида кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида дастур ишлаб чиқилиб, унга асосан кам таъминланган оила аҳволи ўрганилиб, ушбу оилаларни тадбиркорликка жалб этиш, ишга жойлаштириш, томорқа ер майдонларидан фойдаланишдаги муаммоларини бартараф этиш чоралари кўрилганлиги натижасида 1618 та оила кам таъминланган оилалар рўйхатидан чиқишига эришилган.
Шу билан бир қаторда, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган 1 259 та муаммо бартараф этилган. Денов туман 2-сектор ҳудудидаги “Юрчи” маҳалласида жойлашган сув минораси қайта таъмирланиб, 300 дан ортиқ аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга эришилган.
Музработ туман 2-сектор ҳудудидаги “Гулобод” МФЙнинг Тинчлик кўчасига 9 та электр сим ёғочлари ўрнатилишига ҳамда “Деҳқонобод” МФЙга кириш йўлидаги асосий кўприкнинг таъмирланишига амалий ёрдам кўрсатилган.
Вилоятдаги прокурорлар секторларида Президент томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилаётгани эътиборга молик.
Бир сўз билан айтганда, ҳудудларни секторлар кесимида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг янги тизими ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Ҳудудларда прокурорлар секторлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш халқ прокуратурасини шакллантиришнинг муҳим омилларидан бири эканлигини тўлиқ англаб етди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг