Прокурор эски иш жойига қайтди

11:57 16 Июль 2019 Сиёсат
3518 0

Баҳриддин Валиев истеъфога чиққан Шерзод Облоқулов ўрнига Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Валиев Баҳриддин Баҳодирович Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланган.

Б.Валиев тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурори лавозимида ишлаган. Ундан олдин эса Валиев айнан Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ҳам фаолият олиб борган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер