Президентнинг амалий ташрифи якунланди

21:14 14 Октябр 2022 Сиёсат
2478 0

Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 12-14 октябрь кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлди.

13 октябрь куни давлатимиз раҳбари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида нутқ сўзлаб, савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, экология, хавфсизлик соҳалари ва Афғонистон масаласи бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди.

14 октябрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

«Марказий Осиё – Россия» саммити ҳам бўлиб ўтди.

Ташриф якунлангач, Остона халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кузатиб қўйди.

Президентимиз Тошкентга қайтиб келди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер