Президентлик сайлови учун қанча пул сарфланиши маълум бўлди

12:58 19 Май 2023 Сиёсат
688 0

Фото: «Халқ сўзи»

Муддатидан илгари бўлиб ўтадиган президентлик сайловига 174,1 млрд сўм сарфланади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

МСК хабарига кўра, бу аввалги президентлик сайлови учун ажратилган маблағдан 41 фоизга кам.

Сметага кўра, маблағнинг 82 фоизи округ ва участка комиссиялари фаолиятини ташкил этишга йўналтирилади. Шундан 76фоизи комиссия аъзолари меҳнати учун ҳақ тўлашга сарфланади.

Эслатиб ўтамиз, муддатидан илгари президентлик сайлови 9 июлга белгиланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер