Президент топшириғига мувофиқ Эронга инсонпарварлик ёрдами юборилади ва 28 юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинади

17:30 13 Март 2020 Сиёсат
1024 0

Эрон Ислом Республикаси ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга янги коронавирус COVID-19 касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар ва воситалар билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаат қилган эди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Эроннинг ушбу мурожаатини қўллаб-қувватлаш, шунингдек мазкур хавфли инфекцияга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя қилувчи комбинезонлар, махсус тиббий формалар, ниқоблар, дока, спирт, гигиеник геллар ва дори воситалари сингари умумий оғирлиги қарийб олти тонна бўлган тиббий буюмлар шаклида инсонпарварлик ёрдами юборилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юкини шакллантириш ва етказиб бериш учун масъул этиб белгиланган.

Шунингдек, Президентимизнинг алоҳида кўрсатмасига мувофиқ, Мудофаа вазирлиги томонидан Эронга инсонпарварлик юкини етказиш учун ажратилган ҳаво кемасида айни жараёнда Эронда қолиб кетган 14 нафар юк ташувчи ҳайдовчилар, тадбиркорлар, талабалар – жами 28 нафар ватандошимиз олиб келинади. Улар ва самолёт экипажи аъзолари қайтиб келгач, белгиланган тартибда малакали шифокорлар, соҳа мутахассислари назорати остида икки ҳафта муддатда карантинда сақланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер