«Президент совғаси»нинг дастлабки карвони ҳудудларга жўнатилди
Фото: Хасан Пайдоев / “Халқ сўзи”
Бугун пойтахтимиздаги “CRAFERS” қандолатчилик фабрикасида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун мўлжалланган «Президент совғаси»ни қадоқлаш, безаш ва ҳудудларга жўнатиш жараёнларига доир тадбир бўлиб ўтди.

3 дан 15 ёшгача бўлган 10 минг нафар болага мўлжалланган «Президент совғалари» таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг болаларга йўлланган Янги йил байрами табриги, 14 турдаги ширинликлар, 3 турдаги ўқув қуроллари, электрон китоб, термос ва шахмат жиҳозлари киритилган.
Бугун мазкур «Президент совғаси»нинг дастлабки карвони Тошкент шаҳридан жўнаб кетди.











“Халқ сўзи”,
Фото: Хасан Пайдоев / “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг