Шавкат Мирзиёевнинг Уйчи туманидаги “Қумтепа” ёшлар кичик саноат зонасига ташрифидан фоторепортаж

15:47 25 Март 2024 Сиёсат
848 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Президент Шавкат Мирзиёев Уйчи туманидаги “Қумтепа” ёшлар кичик саноат зонасида бўлди. Маҳаллаларда шаклланган касб-ҳунарларни ривожлантириб, драйверга айлантириш, шу орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Уйчи туманидаги Қумтепа, Деҳқон, Баландариқ ва Жийдакапа маҳаллаларида темирчилик шундай йўналиш. 

2021 йилда бу ерда темирчиликка ихтисослашган саноат зонаси ташкил этилиб, хонадонлардаги уста-ҳунармандларга зарур шароитлар яратиб берилди. Уч гектар майдонни эгаллаган мажмуа йўл, энергия, ичимлик ва оқова сув каби барча инфратузилма билан таъминланди. Шу билан бирга, энергия тежамкор усуллар жорий этилиб, қуёш панелларидан самарали фойдаланилмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу ерда ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди, темирчи ҳунармандлар билан суҳбатлашди.

Президент ташрифини ёритишда иштирок этаётган «Халқ сўзи» мухбири фоторепортаж тайёрлади.

 

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер