Президент Шавкат Мирзиёев Аграга келди

14:26 30 Сентябр 2018 Сиёсат
1797 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковинднинг таклифига биноан 30 сентябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Агра шаҳрига ташриф буюрди. Ўзбекистон делегацияси аэропортда тантанали кутиб олинди.

Президентимиз бу ерда жаҳонга машҳур Тож маҳал обидасини бориб кўради.

Давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар эртага Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтади.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер