Президент Шавкат Мирзиёев 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби хабар берди.
Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги ва саноатда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади.
Шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун жойлардаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг