Президент Самарқандга жўнаб кетди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.
28-29 май кунлари Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Самарқандда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон-Италия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг