Президент Самарқанддаги замонавий массив лойиҳаси билан танишди

19:27 06 Июнь 2023 Сиёсат
1019 0

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи доирасида "Ширин" массивининг мастер режаси тақдимоти билан танишди.

Бу маҳалла халқаро аэропорт яқинида, Зарафшон дарёси бўйида жойлашган. Сўнгги йилларда Самарқандда амалга оширилган бунёдкорликка муносиб тарзда ушбу ҳудудда замонавий массив қурилиши режалаштирилган. Бунинг учун 389 гектар ер ажратилган.

Лойиҳага кўра, массивда кўп қаватли уйлар, мактаб ва болалар боғчалари, поликлиникалар, спорт майдонлари ва кўнгилочар масканлар бўлади. Йирик бизнес ва савдо мажмуалари иқтисодиёт ривожига, иш ўринлари кўпайишига қўшимча импульс беради. Массивни шаҳар билан боғловчи кўприк ва йўллар,  инфратузилма ва коммуникация тармоқлари барпо этилади.

Давлатимиз раҳбари лойиҳани илғор шаҳарсозлик тажрибаси асосида такомиллаштириш, ижтимоий хизматларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер