Президент Самарқанд барча соҳада намунавий вилоят бўлиши шартлигини қайд этди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Нарпай туманида ўтказилаётган йиғилишда Самарқанд ишсизлик, камбағаллик, инвестиция, экспорт масалалари, умуман, барча соҳада намунавий вилоят бўлиши шартлиги қайд этилди.
«Биз Ватанимиз куч-қудратини ошириш, ҳар бир оила ва ҳар бир инсоннинг ҳаётини яхшилаш бўйича янада катта марраларни олганмиз. Бугун ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни кўриб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.
Айни пайтда шуни яхши англашимиз керак, энди кечаги ҳаракат бугунга, бугунгиси эса эртанги кун талабига камлик қилади. Шу боис, белгилаб олган марраларга эришиш учун янада самарали ҳаракат қилишимиз зарур», деди давлатимиз раҳбари.
Вилоятда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 100 миллион доллар, Ургут туманининг ўзига яна 50 миллион доллар ажратилди. Умуман, вилоятга барча манбалар ҳисобидан 11 триллион сўм йўналтирилмоқда. Тадбиркорларга кредит учун яна 18 триллион сўм ресурс берилмоқда.
Йиғилишда ҳажми жиҳатидан бу миқдордаги маблағ ҳар қачонгидан кўра кўпроқ эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг