Президент қарори ижроси: 225 541 та оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилди
Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Президентнинг жорий йил 17 февралдаги 67-сон қарорига мувофиқ, эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам тўловлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Билдирилишича, биринчи босқичда 616 305 та оилага жами 422,4 млрд сўм маблағ тўлаб берилган. Жумладан, 225 541 та оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилган бўлиб, шундан:
• 207 661 таси — давлат таъминотидаги оилалар;
• 3 848 таси — етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилалар;
• 17 032 нафари — ёлғиз яшовчи, парваришга муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар.
Шунингдек, 387 764 та кам таъминланган оилага 500 минг сўмдан маблағ тўлаб берилган.
Маълум қилинишича, иккинчи босқичда рўйхати қўшимча шакллантирилган ҳамда ҳужжатлари ўрганилаётган оилаларга моддий ёрдам йўналтирилади.
«Моддий ёрдам кўрсатиш жараёни шаффофлик ва манзиллилик тамойиллари асосида давом эттирилмоқда», дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг