Президент маслаҳатчиси адлия вазири билан учрашди

23:26 24 Июнь 2021 Жамият
694 0

Яқинда Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сер Сума Чакрабарти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув бошида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказига ташриф буюрилиб, Сэр Сума Чакрабарти Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш, аҳолига қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси С. Чакрабарти ҳамда адлия вазири Р. Давлетов мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлар, хусусан коррупцияга қарши кураш ҳамда инглиз ҳуқуқини қўллаш соҳасида эришилган натижалар, шунингдек қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр алмашишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер