Президент Люксембург Герцогини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Люксембург Буюк Герцоги Анрини миллий байрам билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, Мирзиёев Люксембург раҳбарини миллий байрам – Буюк герцог таваллуди куни муносабати билан табриклаган.
Маълумот учун, Люксембургда 23 июнь миллий байрам сифатида нишонланади. Аслида Буюк Герцогнинг таваллуд куни 5 январь бўлишига қарамасдан, у мамлакат аҳолиси ёз ойида, байрамни махсус фейервейклар, тантаналар билан нишонлаши учун ўз туғилган кунини 5 ойга суришга қарор қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг