Президент хомашё ва бутловчи қисмлар учун тарифларни қайта кўриб чиқишни буюрди

13:49 20 Август 2025 Сиёсат
353 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Пойтахт ва вилоят марказларидаги корхоналарини меҳнат ресурси, бўш ери кўп туманларга кўчирмоқчи бўлган текстиль соҳасидаги тадбиркорларга 10 миллиард сўмгача кредит берилади. Президент ишчи кучи кўп талаб қиладиган бошқа тармоқ корхоналари ҳам бундай ташаббус билан чиқса, уларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини айтди.

Арзон хомашё билан таъминлаш мақсадида 2028 йил 1 январгача аралаш мато ва газламани божхона божидан озод этилмоқда. Лекин бундай муаммо саноатнинг бошқа соҳаларида ҳам бор.

Жаҳон банки экспертлари ҳам тариф сиёсати ишлаб чиқаришни рағбатлантириши кераклигини айтмоқда.

Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида барча соҳалардаги тадбиркорлардан бу йўналишда 130 та мурожаат келиб тушган.

Давлатимиз раҳбари Бош вазирнинг иқтисодиёт ва инвестицияга масъул ўринбосарларига 1 ноябрга қадар ҳар бир тармоқ, ҳудудий корхоналар талабини ўрганиб, бошқа хомашё ва бутловчи қисмлар учун тарифларни қайта кўриб чиқишни топширди.

Эндиликда импорт жараёнида мувофиқлик сертификатлари ҳар бир партияга эмас, шартномада кўрсатилган ҳажм учун берилади.

Айрим минтақалардаги нотинчликлар оқибатида ташқи бозорлардаги тебранишлар, логистикадаги узилишлар экспорт тушумларининг кечикишига олиб келмоқда.

Бундай шароитда ўзи шундоқ ҳам пули тушмаётган тадбиркорлар муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима тўлаяпти.

Бу масалани жуда кўп тўқимачилик корхоналари ва мева-сабзавот экспортчилари кўтариб, енгиллик сўради.

Давлатимиз раҳбари муаммонинг ечимини айтди – эндиликда давлат улуши бўлмаган корхоналарга экспортда муддати ўтган қарздорлик учун жарима ҳисоблаш ва ундиришга бир йиллик мораторий эълон қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер