Президент ҳоким ёрдамчиларининг қўшимча 3 миллион турист жалб қилиш ташаббусини билдираётганини қайд этди
Фото: president.uz
Президент раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Давлатимиз раҳбари Ромитан туманидаги «Бухоро оазис», Поп туманидаги Чодак ва Самарқанд туманидаги Конигил қишлоқларида ташкил этилган мажмуаларнинг ички туризмни ривожлантиришдаги ижобий натижаларини қайд этди.
Бундай лойиҳаларни Ангрендаги Лашкарак, Паркентдаги Кумушкон, Шаҳрисабз туманидаги Ғелон, Сувтушар, Китобдаги Жовуз, Варганза ва Башир, Чироқчидаги Тарағай ва Лангар, Хўжаободдаги Имом ота, Нуротадаги Центоб, Зоминдаги Дуоба, Фарғона туманидаги Саткак қишлоқларида ҳам амалга ошириш бўйича кўрсатма берди.
Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари 85 та маҳаллада йўл, электр, ичимлик суви, алоқа масалалари ҳал қилиб берилса, 100 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириши ва камида қўшимча 3 миллион турист жалб қилиш ташаббусини билдираётгани қайд этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг