«Президент арчаси» болаларга қувонч бахш этди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқандда Янги йил байрами муносабати билан ўтказилаётган асосий тадбирлар бошланди. Дастлаб вилоят мусиқали драма театрида «Қувноқ шаҳарча» эртак-спектакли намойиш этилди. Театр саҳнасида Қорбобо, қорқиз ва бошқа эртак қаҳрамонлари ҳамда ҳарбийлар чиқиш қилди. Тадбирни шаҳар ва туманларидан келган 600 нафарга яқин болажон мириқиб томоша қилди.
«Президент арчаси» тадбири Самарқанд шаҳридаги «Олтин Самарқанд» базмгоҳида давом этди.

Шундан сўнг қорбобо ва қорқиз ҳамроҳлигида вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари болаларга Президент совғаларини топширди. Байрамона безатилган саҳнада жажжилар учун концерт дастури намойиш этилди.
Вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан «Қорбоболар карвони» ташкил этилиб, туман ва шаҳарлардаги ногиронлиги бўлган, шифохонадаги ва кам таъминланган оилалар фарзандлари учун совғалар етказиб берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг