Президент амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди

14:10 23 Октябр 2024 Сиёсат
326 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига жўнаб кетди.

Давлатимиз раҳбари Россия томони раислигида ўтказиладиган "БРИКС плюс" форматидаги ялпи сессияда нутқ сўзлайди.

Учрашув кун тартибидан инклюзив ва барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Шунингдек, глобал сиёсатнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, ташриф дастурида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

БРИКС бирлашмаси 2006 йилда ташкил этилган. Ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср ва Эфиопия унинг аъзоларидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер