Президент Администрациясининг айрим ходимлари ўз лавозимида қолди
Президент Администрациясининг қуйидаги раҳбар ходимларининг лавозимлари ўзгаришсиз қолдирилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Хусусан, Хайриддин Мадриддинович Султонов – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси – Спичрайтери;
Шухрат Мадаминович Ғаниев – Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
Турсинхан Айдарович Худайбергенов – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
Виктор Владимирович Махмудов – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби;
Алишербек Азизович Пайгамов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти раҳбари;
Улугбек Учкунович Курбанов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Протоколи раҳбари.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг