“President Tech Award” танлови ғолиблари тақдирланди
Танловнинг бешта асосий йўналишлари бўйича қуйидаги жамоалар ғолибликни қўлга киритди. Хусусан:
Сунъий интеллект технологиялари йўналиши. “Tahrirchi” — ўзбек тилида ёзишни осонлаштиришга мўлжалланган лойиҳа. Дастур ўзбек тилидаги матнлардаги имло, контекстуал, стилистик ва грамматик хатоларни текширади.
Ижтимоий соҳада рақамли технологиялар. “Mentalaba” — талабаларга Олий таълим муассасаларини топиш, ўрганиш ва таққослашда ўзлари учун энг яхши мактабни аниқлашда ёрдам берувчи лойиҳа.
Ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари. “ALATOR” — хусусий ва давлат секторлари томонидан ишлаб чиқарилган ахборот тизимлари ва ресурсларида аниқланган заифликлар, кибертаҳдидлар, киберҳужумлар ва бошқа зарарли фаолиятларни аниқлаш ва олдини олиш имконини тақдим этувчи лойиҳа.
Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар йўналиши. “Yemak” — озиқ-овқат етказиб бериш хизмати.
Компьютер ва мобил ўйин дастурлари. “AirPilot” — виртуал ва реал ҳаёт шароитида ҳаво ҳаракатини бошқаришнинг турли воситаларини бошқариш ва улар билан танишиш қобилиятига эга бўлган ёшларда аэродинамика ва аэрокосмик технологияларга қизиқиш уйғотадиган мобил ўйин.
Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар 100 минг доллар, иккинчи ўрин олган жамоалар 50 минг доллар ва учинчи ўринни олган жамоалар эса 30 минг долларга сазовор бўлдилар.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Шавкат Мирзиёев IT соҳасида ёш иқтидорларни аниқлаш бўйича президент танловини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг