“President cup” учинчи халқаро шахмат турнири ғолиблари аниқланди

22:49 29 Ноябрь 2024 Жамият
455 0

Элёр ҲАЙДАРОВ/“Халқ сўзи”. 20 – 30 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “President cup” учинчи халқаро шахмат турнири бўлиб ўтди.

Умумий соврин жамғармаси 75 минг АҚШ доллари бўлган мазкур мусобақада 17 та давлатдан келган 250 нафардан ортиқ ёш ва моҳир шахматчилар баҳс олиб борди. Натижаларга кўра, ҳиндистонлик гроссмейстер Ниҳал Сарин 7,5 очко жамғариб 1 ўрин, ҳамюртимиз гроссмейстер Жавоҳир Синдаров 7 очко билан 2 ўринни қўлга киритган бўлса, кучли учликни эронлик гроссмейстер Маҳсудлу Парҳам 7 очко билан якунлаб берди.

Кеча академияда ташкил этилган тақдирлаш маросимида ғолиблар пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

— Мусобақа чин маънода муросасиз баҳсларга бой ўтди, — дейди турнирнинг 2 ўрин соҳиби, гроссмейстер Жавоҳир Синдаров. — Кучлар деярли тенгма-тенг эди, аммо бир ҳаракат ҳаммасини ўзгартириб юборди. Яхши тайёргарлик кўриб, маҳоратимизни янада ошириб, кейинги турнирларда бундан-да яхши натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз.

Қайд этиш жоизки, мусобақада қолган гроссмейстерларимиз — Шамсиддин Воҳидов, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев ҳамда Ортиқ Ниғматов ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер